Корея Республикасининг «JCI” халқаро ташкилоти ва “Бундан Ча” Госпитали малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюрди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда. Сизга маълумки, жамғарма бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Бундан Ча университети госпитали, Сеул Миллий университети, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирилмоқда. Жамғарма узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Ҳамкорликка мувофиқ, “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан Корея халқаро соғлиқни сақлаш – Доктор Ли Жунг-Вук хотира жамғармаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида 2011 йил феврал ойида жамғарма қошидаги Тиббий-ижтимоий марказида замонавий тиббиёт асбоблари билан таъминланган янги бино қурилди. Республикамизнинг энг чекка худудларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур тиббий ёрдамларни кўрсатиш каби мақсадларни кўзлаган ҳолда, замонавий тиббиёт техникаси билан жиҳозланган “Hyundai” русумидаги мобил клиникаси ҳам Корея халқаро соғлиқни сақлаш – Доктор Ли Жунг-Вук хотира жамғармаси томонидан “Соғлом авлод учун” жамғармасига тақдим этилди. Бугунги кунда ушбу мобил клиника ўз фаолиятини Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг чекка туманларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Маълумот ўрнида жорий йилнинг 2 феврал куни эса Тошкент Халқаро Аэропортидан 3 нафар бемор болалар Корея Республикаси клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишган. Ушбу беморлар даволаниш курсларини ўтаб, соғломлаштирилиб юртимизга қайтишмоқда.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, жорий йилнинг 19-22 апрел кунлари Корея Республикасининг ва “Ча” университети қошидаги “Бундан Ча” Госпитали малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюришиб, (20 апрел куни соат 10:00-17:00да) туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади. 20 апрел куни соат 09:00-09:30да “Соғлом авлод учун” жамғармаси биноси (Истиқбол кўчаси 15-уй)да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ча” университети қошидаги “Бундан Ча” Госпитали, “Junior Chamber International – JCI” (Корея Республикаси) ва “Соғлом авлод учун” жамғармалари ўртасида қўшимча битим имзоланади. Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар юртимиз ва Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари