“Соғлом авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳиниг 1 сменаси очилди

“Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда болажонларнинг ёзги дам олишларини мазмунли ва мароқли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида бир қатор соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, шу каби оромгоҳлардан бири “Соғлом авлод учун” жамғармаси қошидаги Тиббий – ижтимоий марказида ташкил этилиб келинаётган “Соғлом авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳидир. Мазкур оромгоҳда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган кам таъминланган оила фарзандлари қамраб олинди. Жорий йилнинг июнь, июль ва август ойларида 12 кунлик 4 сменадан иборат ушбу оромгоҳга жами 200 нафардан зиёд кам таъминланган оилалар фарзандлари бепул жалб этилади. Ушбу оромгоҳда болажонларни кўнгилли дам олишлари учун турли маънавий – маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари хамда интеллектуал кўрик-танловлар ташкил этилди. Шунингдек, болажонлар жамғарманинг Тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан доимий равишда тиббий назоратда бўлдилар.

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари