“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

31.05.-07.06.2013

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 4 281 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 152 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар (Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри 02855-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари) ташкил этди. Жами 3 532 нафар аҳолига 58 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 26 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 363 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари