“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан махсус ҳафталик ўтказилди

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Хоразм вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 30 май куни Янгиариқ тумани 12-сонли мактабда 1-июнь «Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни»га бағишлаб мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирокида тадбир ўтказилди. 30 май куни Урганч шаҳридаги Истироҳат боғида, Боғот тумани «Истиқлол» истирохат боғида, Шовот тумани истироҳат боғларида маъданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда жами 1120 нафар болалар иштирок этди. 31 май куни вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1997-2003 йилларда туғилган жами 500 болалар орасида курашнинг самбо тури бўйича турнирнинг вилоят босқичи ўтказилди. 1 июнь куни Урганч шаҳридаги 2-сон умумтаълим мактабининг спорт залида жамғарма вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят стол тенниси Федерацияси, вилоят «Оила» илмий-амалий маркази, Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси билан ҳамкорликда 2000-2001 йиллар ва 2002-2003 йилларда туғилган жами 50 нафар ўғил ва қиз болалар орасида спортнинг стол тенниси бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. 1 июнь куни Хива шаҳридаги 20-сонли “Меҳрибонлик” уйида 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан “Мехрибонлик” уйи тарбияланувчилари орасида «Биз бахтли болалармиз» мавзусида байрам концерти ўтказилди. Тадбирда 500 нафар иштирокчи қатнашди. 4 июнь куни Урганч шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида умумтаълим мактаби ўқувчилари орасида 5 та йўналиш бўйича: Ёш мусаввир, Либослар дизайни, Фото дизайни, Ландшафт дизайни ва Ёш архитекторлар йўналишлари бўйича кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда 250 нафар иштирокчи қатнашди. 1-июнь куни Янгиариқ тумани истироҳат боғида 1-2-июнь кунлари Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида, 1-3-июнь кунлари Боғот тумани истирохат боғида ҳамда маданият саройида, 1-2 июнь кунлари Хазаросп тумани истироҳат боғида, 1 июнь куни Урганч тумани Маданият саройида, 1 июнь куни Янгибозор тумани истироҳат боғида, 1 июнь куни Гурлан Маданият саройида, 1 июнь куни Шовот тумани Шовот шаҳарчаси истироҳат боғида. 1 июнь куни Хонка тумани истирохат богида, 1 июнь куни Хива тумани истирохат богида, 2-3 июнь кунлари Хива шаҳар Ичан қалъада, 1 июн куни Қўшкўпир тумани истирохат богида хайрия тадбирлари утказилди. Тадбирда 6300 нафар иштирокчи қатнашди. 2 июнь куни 1-июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» га бағишлаб мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан 50 нафарини Хива шаҳрига саёхат уюштирилди. «Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор» мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. 3-4-июнь кунлари Хонқа туманидаги 1-4-сонли мактабларида, 3-4-июнь кунлари Қўшкўпир туманидаги 2-8-сонли мактабларида хайрия тадбирлари ўтказилди. 6 июнь куни Боғот тумани 2-сон Болалар ва ўсмирлар спрот мактабида спортнинг мини футбол ва волейбол турлари буйича жами 440 нафар ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа иштирокчиларидан 50 нафарига жамғарма томонидан мурувват ёрдами тарқатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари