1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 22 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлигида «Ер куррасида тинчлик» мавзусида Республика болалар расмлар кўрик – танлови ўтказилди. Ғолибларни фахрий ёрликлар билан тақдирланди. 27 май куни Хўжайли тумани 3-сонли ақли заиф болалар мактаб интернатида қўғирчоқ театри томонидан спектакл ва байрам концерти, етим ва ногирон болалар орасида «Мафтункор ранглар жилоси» Республикаси расмлар кўрик танловини Нукус шаҳри “Турон” кафесида ўтказилди ва байрам дастурхони ёзилиб совғалар тақдим этилди. 28 май куни Нукус шаҳри 3-сонли кар ва заиф эшитувчи мактаб интернатида хайрия концерти ташкиллаштирилди. 30 май куни Нукус шаҳридаги амфитеатрда болалар учун йуналтирилган замонавий милллий кийимлар кўргазмаси, истеъдодли ёшлар орасида расмлар курик танлови ва «Ёшлик наволари» номли концерт дастури ташкиллаштирилди. Караузяк тумани маданият ва истирохат богида 41 нафар етим болага байрам дастурхони ёзилди, Амударё тумани Бой овул, Дўстлик, Беруний маҳалла фуқаролар йиғинларларида кам таъминланган оила фарзандларига 600 дона музқаймоқлар берилди. 31 май куни Нукус шаҳридаги 2-сонли кўп тармоқли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «Отам, онам ва мен-спортчи оила» мавзусида имконияти чекланган болалар ва уларнинг ота – оналари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди ва совғалар такдим этилди. 1 июнь куни Амударё тумани истироҳат боғида “Болалар бизнинг келажагимиз” шиори остида театрлаштирилган концерт дастури ва мактабгача таълим муассасалри ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. 1 июнь куни Қораузак, Мўйноқ, Амударё, Тахтакўпир туманларида кам таъминланган оила фарзандлари, ота- она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, ногирон болалар холидан манзилли хабар олиниб ва байрам совғаларини тагдим этилди. 1 июнь куни Қараузак тумани овул фуқаролар йиғинларида 12-13 ёш болалар орасида футбол мусобақаси ўтказилди. Қанликўл тумани спорт комплексида, Наврўз овул фуқаролар йиғиндаги 2-сонли мактабда теннис мусобақаси ва оммавий сайр томошалари ўтказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари