1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Навоий вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 12-май куни Зарафшон шаҳар таянч маскани “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, тумандаги спортчи ёшлар ўртасида спортнинг Карате До тури бўйича мусобақа ўтказилди. 21-май куни Кармана тумани 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг “Гулғунчалар” рақс дастаси иштирокида байрамга тумандаги 2-сонли мусиқа мактабида “Биз Президент дибандларимиз” номли хайрия концерти ўтказилди. 22-май куни Зарафшон шаҳар таянч маскани томонидан “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Мурунтовдаги 5-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. 20 нафар ғолибларга жамғарма ва хомийлар томонидан тақдирландилар. 26-29 май кунлари “Ёшлик” спорт мажмуасининг спорт гимнастикаси залида спортнинг гимнастика тури бўйича 2001-2007 йилларда туғилган ўсмир қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди. 20 нафар ғолибларга жамғарма ва хомийлар томонидан тақдирландилар. 27-май куни Нурота туманида ногирон ва кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” шиори остида расмлар кўрик танлови ўтказилди. Шунингдек 28-май куни Нурота туманида ҳам “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик танлови ўтказилди. 30 май куни Кармана тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасида “Болалигим подшолигим” мавзусида тадбир ўтказилди. 20 нафар ғолибларга жамғарма ва хомийлар томонидан тақдирландилар. 31-май куни Нурота тумани Ғафур Ғулом ва Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандлари билан “Бу юртда азиздир инсон” мавзусида фахрийлар иштирокида давра сухбати ва байрам дастурхони безатилиб, болалар учун мусиқали ўйинлар ташкил этилди. 31 май куни Навоий шаҳар 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида спортнинг шахмат шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. 31-май куни Навоий шаҳридаги истироҳат боғида Шодлик “Меҳрибонлик” уйида тарбияланаётган 30 нафар кам таъминланган оила фарзандлари ва ногиронларга байрам тадбири ўтказилди. 190 нафар тадбир иштирокчиларига хомийлар ва жамғарма томонидан совғалар ажратилди. 1-июнь куни Хатирчи туманидаги Амир Темур истироҳат боғида 500 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда концерт дастурлари ва сахна кўринишлари намойиш этилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари