1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Жиззах вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 31 май куни Жиззах олий ҳарбий Авиация билим юртида вилоят Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда жамғарма томонидан ҳарбий хизмат вақтида вафот этган хизматчиларнинг оила аъзоларининг 3 нафаридан манзилли хабар олинди. Байрам тадбирида “Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси” мавзусида расмлар конкурсида иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига жамғарма томонидан эсталик совғалари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсталик совғалар топширилди. “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 31 май куни вилоят Болалар сил касалликлари шифохонасида даволанаётган бемор болаларга жамғарма томонидан болаларга байрам тадбири ташкиллаштирилиб, вилоят Қўғирчоқ театри иштирокида спектакль намойиш этилди. Тадбир сўнгида бемор болаларга қишки ва ёзги пойафзаллар, санитария-гигиена воситалари, ширинликлар совға сифатида тарқатилди. 1 июнь куни Жиззах шаҳар 29-сонли “Меҳрибонлик” уйида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчилар учун вилоят Қўғирчоқ театри томонидан спектакл намойиш этилди. Тадбирда сўнгида жамғарма тарбияланувчиларга кийим-кечаклар, ўқув-қуроллари, санитария-гигиена воситалари, ширинликлар улашди. “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 1 июнь куни вилоят Болалар истирохат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туманлардан келган болаларга байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида ҳарбий хизмат вақтида ҳалок бўлган хизматчиларнинг, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг 30 нафарига пойафзаллар, санитария-гигиена воситалари совға сифатида тарқатилди. Жамғарма томонидан ногиронлик аравачаси билан таъминланган имконияти чекланган, кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандларидан 20 нафари шаҳримизда гастрол сафаридаги Тошкент Давлат циркининг “Шапито” кўнгилочар томошаларига олиб борилди. Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилувчи соғлиғи ёмон, имконияти чекланган, кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандларидан 43 нафаридан манзилли хабар олинди, уларга кийим-кечаклар, ширинликлар, санитария-гигиена воситалари, дори-дармонлар ва пойафзаллар совға сифатида тарқатилди. Ўтказилган тадбирлар ва манзилли хабар олишга жамғарма томонидан жами 1 622,0 минг сўм маблағ сарфланди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари