Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ўтказилди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлигини давомида Жамғарманинг Тошкент вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 28-май куни Шайхонтоҳур тумани “Ўқчи” маҳалла болалари “Киночилар” уйига фильм намойишига олиб борилди. 31-май куни Ангрен шахар таянч маскани “Алишер Навоий болалар истироҳат боғи”да 300 нафар чин етим, кам таъминланган оила фарзандлари хамда 34-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларига хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда болаларга 900,0 минг сўмлик совғалар хамда шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда музқаймоқ тарқатилиб, концерт дастурлари, жажжи болаларнинг чиқишлари намойиш этилди. Паркент тумани таянч маскани томонидан 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб «Қўшчинор» болалар истирохат боғида жами 3500 нафар болалар, мураббийлар ҳамда ота-оналарга байрам тадбири ўтказилди. Байрамда болаларга ширинликлар, тарқатилиб, уларга концерт дастурлари, ўйин кулгу, жажжи болаларни чиқишлари ҳамда спорт турлари намойиш этилди. Бундан ташқари умумтаълим фанлари олимпиядаси ғолибларига хомийлар ҳамда Қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорликда жами 2 060,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари