1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Бухоро вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 18 май куни вилоят вилоят “Баркамол авлод” марказида “Ер куррасида тинчлик” мавзусида болалар расм кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирларда жами 120 нафар иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 100,0 минг сўм ажратилди. 24 май куни 17-сон ўрта умумтаълим мактабида шаҳар мактабларининг 8 синф қизлари ўртасида “Қирқ кокилнинг жилоси” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда жами 17 нафар иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 50,0 минг сўм ажратилди. 28 май – 1 июнь кунлари “Сомонийлар” ва “Пахтаой” маданият ва истироҳат боғларида шу билан бирга барча туман истироҳат боғларида “Болалигим пошшолигим” мавзусида театрлаштирилган тадбирлар: асфальтга расм чизиш, спорт мусобақалари, расмлар ва болалар ижодиёти кўргазмалари ва оммавий сайр томошалари ташкил этилди. Тадбирларда жами 6000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 600,0 минг сўм ажратилди. 28 май – 1 июнь кунлари Вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, вилоят болалар психоневрология шифохонаси, ўсма касалликлар касалхоналарида оғир касалликлар касалхоналарида оғир касаллик билан оғриган болаларга “Қўғирчоқ театри” ҳамда хайрия концертларини бепул ташрифи ташкил этилди. Тадбирларда 300 нафар иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 300,0 минг сўм сарфланди. 29 май куни вилоят Ахборот-ресурс марказида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Она юртнинг шодлигисан болажон” фестивали ўтказилди. Тадбирларда жами 150 нафар иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 100,0 минг сўм ажратилди. 1 июнь куни ижтимиоий ҳимояга муҳтож Шофиркон туманида истиқомат қилувчи оилалар фарзандлари Искандарова Ирода, Халимов Бехруз, Тошқулов Бахромларга ногиронлик аравачалари берилди. Болалар “Мурувват” уйи, 32-сонли “Меҳрибонлик” уйи ва Мухаммадиевлар оилавий “Меҳрибонлик” уйларидаги жами 220 нафар тарбияланувчиларига санитария гигиена воситалари топширилди. Хомийлар томонидан 500,0 минг сўмлик совғалар ажратилди. 1-10 июнь кунлари жами 200 нафардан ортиқ кам таъминланган оила фарзандлари, 32-сонли “Меҳрибонлик” уйи, 27 ва 123-сонли махсус мактаб интернати тарбияланувчиларини маданият истироҳат боғига “Пойи калон”, “Арк”, “Мохи Хоса” тарихий обидалари ва музейларга ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 200 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди. Хомийлар томонидан 900,0 минг сўм ажратилди. 1-10 июнь кунлари жами 3000 нафардан ортиқ болалар вилоятдаги барча кинотеатрларида ва клубларда “Қасамёд”, “Катта ойи”, “Ойдиной”, “Тоғда ўтган қувноқ ёз”, “Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар”, “Чол ва набира”, “Абадиёт чархи” ва “Учар от” каби бадиий фильмлар, “Фарход ва Ширин”, “Шер билан дуррож”, “Соҳибжамол”, “Сеними шошмай тур” ва бошқа мультфилмлари ҳамда “Томошанинг жаҳон узра томошалари”, “Тошкент қувончлари” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тадбирларга “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари бепул ташрифлари амалга оширилди. 4-5 июнь кунлари 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2000-2005 йилларда туғилган болалар ва қизлар ўртасида стол тенниси бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари