Лейтенантлар хизматга йўл олди

ЎзА, Х.Салимов, 24.06.2013 14:36

 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида замонавий билим ва юқори тайёргарликка эга малакали ҳарбий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2005 йил 19 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу ҳужжатга асосан Қуролли Кучларимизда офицер кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олий ҳарбий билим юртларида курсантларнинг билим олиши, жанговар машғулотларни юқори савияда ўташи учун зарур шароит яратиш, ҳарбий касбнинг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий жараёнлар янги ўқув-техник ва маънавий-ахлоқий асосда йўлга қўйилиб, таълимнинг моделлаштириш, симуляция ва бошқа замонавий усуллари, илғор педагогик ва ахборот технологиялари кенг жорий этилаётир.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари топширишга бағишланган тантанали тадбирда шулар ҳақида сўз юритилди. Сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари, ота-оналар Президентимиз раҳнамолигида ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар кўлами тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

– Болалик орзум ушалиб, офицерлик либосини кийганимдан ғоят хурсандман, – дейди билим юрти битирувчиси, лейтенант Акмал Юсупов. – Бу ердаги назарий ва амалий машғулотлар зиммамиздаги бурч ва масъулиятни чуқур англашга ўргатди. Эндиги мақсадимиз, эгаллаган билим ва малакамизга таянган ҳолда, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини асраш йўлида садоқат билан хизмат қилишдир.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари