“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

07-14.06.2013

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 4 506 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 385 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар (Жиззах вилояти 23241-24114-сонли ҳарбий қисмлари ҳамда Қашқадарё вилояти 15474-сонли ҳарбий қисмида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари) ташкил этди. Жами 4 798 нафар аҳолига 22 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 27 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 216 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари