31 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши юзасидан жамғарманинг Навоий вилоят филиали ходимлари 2 чорак давомида Навоий шаҳар ва Конимех, Навбаҳор, Кармана, Хатирчи туманларига қарашли қишлоқ врачлик пунктлари ва маҳалла фуқаролар йиғиниларида бўлиб ёлғиз кексалар, нафақадагиларга дори-дармонлар, гигиеник воситалар мурувват ёрдами тариқасида тарқатилди. Шунингдек ушбу туманларда истиқомат қилувчи якка-ёлғизлардан 38 нафарига тиббий ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари томонидан уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказилиб, мурувват ёрдами дори-дармонлар тарқатилди. Навбаҳор, Нурота, Кармана, Хатирчи, Қизилтепа туманларида яшовчи 31 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари берилди. “8–март Хотин-қизлар куни”, “Наврўз” байрами муносабати билан Конимех, Хатирчи, Навбаҳор ва Нурота туманларида яшовчи 25 нафар якка-ёлғиз қария ва ногиронларга мурувват ёрдами дори-дармон, гигиеник восита ва оёқ-кийими тарқатилди. 7 май куни 9 май умумхалқ байрами “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан жамғарма томонидан 2 – жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлардан манзилли хабар олиниб 55 нафарига мурувват ёрдами ва байрам соғалари берилди.  Навоий вилояти филиали Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 448 нафар ногирон, кекса, ўзгалар ёрдамига муҳтожлар якка-ёлғиз қариялар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга жами 614 та тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Жамғарма ва туман, шаҳар таянч масканлари томонидан “9-май Хотира ва қадрлаш куни” мунсабати билан 143 нафар якка-ёлғиз ногирон ва нафарқадагиларга мурувват ёрдами кўрсатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари