“Мурувват” уйи тарбияланувчиларига байрам дастурхонлари ёзилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар” Дастури ижроси юзасидан Жамғарманинг Навоий вилояти филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 6 ойи давомида Навоий шаҳар “Меҳрибонлик” уйида, Зарафшон шаҳар “Шодлик” меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларга ва Конимех, Нурота, Кармана, Томди, Қизилтепа туманларининг чекка ҳудудларида яшовчи махсус мактаб интернатларида тахсил олаётган ногирон кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногирон оила фарзандларига 625 жуфт қишки ва ёзги оёқ кийимлари тарқатилди. Хатирчи тумани таянч маскани томонидан кўп тармоқли поликлиникага қарашли болалар поликлиникаси билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилаётган 10 нафар кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ётоқдаги ногирон болажонлар ҳолидан манзилли хабар олинди. Навоий вилояти жамғармаси 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Меҳрибонлик” уйида тарбияланиб келаётган 30 нафар болажонларни Навоий шаҳар 34051-сонли ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди. 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Зарафшон шаҳри “Шодлик” меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар ва меҳрибонлик уйи ҳодимлари иштирокида учрашув ўтказилиб, бу учрашув меҳрибонлик уйидаги болаларни соғломлаштириш ва ижтимоий ҳимояси борасида суҳбат ўтказилди. Тадбир якунида тарбияланувчилардан 6 нафарига инсонпарварлик совғалари улашилди. 13 май куни жамғарма 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб Навоий шаҳар 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларни маънавий-маърифий ва касбий билимларини ошириш мақсадида бир қатор соҳа мутахассислари таклиф этилди. Мутахассислар ўзларининг касблари тўғрисида мароқли суҳбат уюштирдалар. 6 июн куни вилоят минтақавий филиали “Ўзбекистон” кинотеатри билан ҳамкорликда “Меҳрибонлик” уйида тарбияланиб келаётган 120 нафар болажонлар “Ўзбекистон” кинотеатрида намоиш этиладиган болалар учун мўлжалланган фильмга ташрифи ташкиллаштирилди. Жорий йилнинг 1 май куни Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 737,9 минг сўм бўлган, 26 апрел куни Зарафшон шаҳридаги “Шодлик” Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 586,3 минг сўм бўлган, 29 апрел куни Кармана туманидаги 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 845,7 минг сўм бўлган, 30 апрел куни Қизилтепа туманидаги 36-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 646,4 минг сўм бўлган, 30 апрел куни Конимех туманидаги 22-сонли мактаб интернати тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 620,7 минг сўм бўлган, 30 апрел куни Нурота туманидаги 7-сонли мактаб интернати тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 719,2 минг сўм бўлган, 30 апрел куни “Мурувват” уйи тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 658,7 минг сўм бўлган ҳамда 30 апрел куни Навоий шаҳридаги 16-сонли “Қўнғироқча” номли мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларига “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумий қиймати 658,7 минг сўм бўлган байрам дастурхонлари ёзилди. Ушбу маблағ “ORSHAH EV TEKSTILI” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан хайрия йўли билан берилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари