Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Жамғарманинг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан кам таъминланган оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ногирон болалар ва “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйи тарбияланувчиларидан иборат бир гурух болаларни ҳайванот боғи, маданият ва истирохат боғлари, қўғирчок театри, музей, тарихий обидаларга сайрлари ташкил этилди ҳамда хайрия концертларига ташкиллаштирилди. Мактабдан ташкари таълим муассасалари ва болалар кутубхоналарида маънавий ва маърифий мавзуларда шоир, ёзувчи ва ижодкорлар билан ижтимоий кечалар, учрашувлар, давра сухбатлари назм ва наво кечаси ўтказилди. Вилоятнинг шаҳар ва туманлардаги маданият ва истирохат боғларида маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” “Мурувват” уйлари ва мактаб-интернатларда болалар иштирокида театрлаштирилган сахна кўринишлари болалар иштирокида концерт дастурлари, “Ер куррасида тинчлик”, “Мафтункор ранлар жилоси”, “Камалак жилоси” болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақаларидан арқон тортиш, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошалари ташкил этилди.