Соғломлаштириш дастури амалда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, жамғарма бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча университети госпитали, Сеул Миллий университети, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирилмоқда.

Жамғарма узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Ҳамкорликка мувофиқ, “Соғлом авлод учун” жамғармаси жорий йилнинг 2 феврал куни Тошкент халқаро Аэропортидан 3 нафар беморларни Корея Республикаси клиникаларида даволаниш учун юборган эди. Ушбу беморлар даволаниш курсларини ўтаб, соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.

Жамғарманинг ушбу йўналишдаги шончли ва умидли ҳамкорлари булар Халқаро ёшлар ташкилоти “Junior Chamber International-JCI” (Корея Республикаси) ва Пундан Ча университети қошидаги Ча Госпитали ҳисобланади.

Жамғарма «JCI Коrea» халқаро ёшлар ташкилоти билан ҳамкорликда 2010-2012 йилларда Пундан Ча университети қошидаги Ча Госпиталида кореялик шифокорлар томонидан хайрия йўли билан 18 нафар ўзбекистонлик бемор болалар жаррохлик йўли билан соғломлаштирилган.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, жорий йилнинг 19-22 апрел кунлари Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти вакиллари ва Пундан Ча университети қошидаги Ча Госпитали малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюришиб, туғма юрак нуқсони ташхисли беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Ушбу тиббий кўрикдан ўтган беморларнинг 3 нафари жамғарма мутахассислари ва кузатувчлар билан биргаликда жорий йилнинг 18 август куни соат 21:00 да Тошкент халқаро Аэропортидан Корея Республикасининг Госпиталларида даволаниш учун жўнаб кетади.

Ф.И.О. Туғилган

йили

Манзили
1. Ким Галина 1975 Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани
2. Буданцев Андрей 2001 Тошкент шаҳри Хамза тумани
3. Хугаев Давид 2007 Тошкент шаҳри Юнусобод тумани

 

“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча хомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари