Мурувват ёрдамининг тақдимот маросими

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Жорий йил давомида “Соғлом авлод учун” жамғармасига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари ва бошқалар келтирилди. Ушбу мурувват ёрдамлари жамғарманинг минтақавий филиаллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасалари шунингдек кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага мухтож аҳоли қатламларига топширилди.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан жамғарма томонидан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кунда жамғарманинг барча минтақавий филиаллари орқали жойларда маданий-маърифий, спорт ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 23 август куни “Соғлом авлод учун” жамғармасининг конференц залида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 14 нафар ногиронлар учун хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ногиронлар учун махсус ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат махсус пакетлар топширилди. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари АҚШнинг “Амери Керс” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.

Жамғарма хайрия йўналишидаги халқаро ҳамкорларидан бири ҳисобланган “Амери Керз” ташкилоти билан 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳамкорлик қилиб келади. Биргина жорий йилнинг 6 ойи давомида давомида халқаро ташкилотлар томонидан 18 та мурувват юклари қабул қилинган бўлса, шундан, 11 таси АҚШнинг “Амери Керс” халқаро ташкилоти томонидан юборилган. Ушбу ташкилот томонидан жорий йилда умумий қиймати 23 747,3 АҚШ долларига тенг бўлган 550 та ногиронлар аравачалари юборилган бўлиб, бугунги кунда жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари орқали республикамиздаги бир қатор тиббий, ижтимоий муассасаларга ҳамда кам таъминланган, имконияти чекланган аҳолига топширилмоқда ва биз бугун бунинг гувоҳи бўлдик.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари