“Аждоларни ёд этиб” хайрия акцияси

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саҳоват” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, жамғарма томонидан юртимизда нишонланадиган кўплаб байрам тадбирларида “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар махсус мактаб интернатлари учун қатор маданий-маърифий, спорт ва хайрия тадбирларини ўтказиш, хусусан, умумтаълим мактабларида ташкил этилган ҳарбий синф ўқувчиларини тадбирларга жалб қилган ҳолда соғлом ва носоғлом муҳитда тарбияланаётган ёшлар ўртасида дўстона муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозир кунга қадар эса бу каби кўплаб дўстона тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги 10-6-1-сонли хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Васийлик Кенгаши мажлиси қарори билан тасдиқланган, 2013 йил “Обод турмуш йили”да амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури доирасида ёшларнинг маънавий онгини шакллантириш мақсадида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сайёҳатлар уюштириш белгиланган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб жорий йилнинг 21-22 август кунлари жамғарма томонидан Тошкент вилоятидаги 14,15-сонли “Меҳрибонлик” уйларидан жами 60 нафар 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган тарбияланувчиларни Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлари режалаштирилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, 2012 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда кам таъминланган, ижтимоий муҳофаза муҳтож оила фарзандларининг тарихий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёхатлари ташкил этилган. Шунингдек 18 июнь – 4 июль кунлари 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган кам таъминланган оила фарзандлари, Тошкент шаҳридаги 24-сонли “Меҳрибонлик” уйи ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 14-сонли “Меҳрибонлик” уйининг тарбияланувчилари қўллаб-қувватлаш, уларни ёзги таътил вақтида дам олишларини мазмунли тарзда ташкил этиш мақсадида “Оқ-Тош кимёгарлар оромгоҳи” соғломлаштириш оромгоҳга 150 нафар болалар жалб этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бу йўлда фаолият юритаётган ҳамда ўз фаолиятига кўмакдош бўлаётган барча-барчага беқиёс миннатдорчилигини изҳор этади.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари