Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 01-07/1-399-сонли тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1984-сон қарори ижросини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги 186-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда юртимизда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жамғарма томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кунда жамғарманинг барча минтақавий филиаллари орқали жойларда маданий-маърифий, спорт ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 28 август куни соат 11:00да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда бир қатор халқаро танловлар совриндори “Сўғдиёна” миллий чолғулари камер оркестри маданий дастур ташкиллаштирилади.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари