Шаҳаман овул фуқаролар йиғинида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 12-13 август кунлари Амударё тумани Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида, 14 август куни Хўжайли тумани 1-сонли “Меҳрибонлик” уйида жами 121 нафар ўсмирлар (79 нафари ўсмир қизлар)га “ОИВ ва ОИТС нима?”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?”, “Ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ва ногирон болалр туғилишини олдини олиш”, “Қизлар гигиенаси”, “Оила ва никоҳ”, “Консепция”, “Она ва бола скрининги давлат дастури” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “Тиббий гинетик маслаҳат”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Шунингдек 15 август куни Чимбой тумани Шаҳаман овул фуқаролар йиғинида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар ўртасида тушинтириш ишлари олиб борилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари