“Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзуида 327 нафар ўсмирлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10 август куни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамғарма филиали билан ҳамкорликда “Сомонийлар” номли марказий истироҳат боғда вояга етмаганлар ўртасида “Саломатлик куни” ўтказилди. “Саломатлик куни” доирасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда 327 нафар ўсмирлар иштирок этди. Тадбир иштирокчиларга жамғарма томонидан 100 дона мавзуга доир буклетлар тарқатилди. 8 август куни Бухоро шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида ўсмирлар ўртасида “Шахсий гигиена” ҳамда ўсмир қизлар ўртасида “Балоғат даври” мавзуларида 2 маротаба маъруза ўтказилди. Иштирокчилар сони 163 нафарни ташкил этди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари