“Соғлом она – соғлом бола” шиори остида тиббий ижтимоий кўрик ўтказилиб жами 52 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 13 август куни Китоб туманининг чекка ҳудудларидан бўлган “Макрид” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан “Сенинг соғлом турмуш тарзинг нималардан иборат” ва “Қариндошга қуда бўлманг” мавзуларида давра сухбати ва мулоқот ўтказилди. Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳни салбий оқибатлари  ҳақида тушунчалар берилди. Иштирокчиларга санитария-гигиена воситалари, дори-дармонлар тарқатилди. 16 август куни Қарши шаҳридаги 58174-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар оилаларда маънавий соғлом муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясига аҳамиятни кучайтириш мақсадида уларни оилаларни ва фарзандлари билан “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида тиббий ижтимоий кўрик ўтказилиб жами 52 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 24 нафари туғиш ёшидаги аёллар ва 28 нафари болаларни ташкил этди. Иштирокчиларга 13 турдаги дори-дармон ва 4 турдаги жами 40 та буклет тарқатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари