Гурлан тумани ва Қўшкўпир туманларининг 4 та маҳалласида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Хоразм вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 8-12 август кунлари Хазорасп тумани ва 13-14 август кунлари Янгибозор туманларидаги 6 та маҳаллалар (Шорловук, Карвак, Овшор, Ўзбекистон, Хоразм, Боголон)да “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат муҳофазасида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 394 нафар иштирокчилар қатнашди. 16-17 август кунлари Гурлан тумани ва Қўшкўпир туманларининг 4 та маҳалласи (Эшимжирён, Вазир, Иттифоқ, Оқдарбанд)да “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат муҳофазасида”, “Эрта турмуш – бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 357 нафар иштирокчилар қатнашди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари