1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб тадбирлар ўтказилди

1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Навоий вилояти минтақавий филиали томонидан 30 сентябр куни Нурота тумани Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини Кончилар кўчасида яшовчи Бойчаев Қурбондан, 1 октябр куни Хатирчи тумани Қўчқор Раззоқов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фахрий ўқитувчи Ўринова Саноат шунингдек, жамғармада кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Бозорова Шарифа, Бозорова Саломат, Бекмуродова Ҳалима, Саматова Назира, Ҳалимова Ҳамидаларга дастурхон ёзилиб, байрам совғалари берилди.

30 сентябр куни 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Нурота тумани Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Йўлдошев Д, Давлатов Р, Хидиров С оилаларининг иштирокида “Соғлом оила – соғлом келажак” шиори остида оилвий спорт мусбақаси ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлган оилалар ҳомилар томонидан тақдирландилар. Хатирчи тумани 33-сонли мактабда тахсил олаётган 6-б синф ўқувчиларининг оилалари ўртасида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлган оила аъзолари ҳомийлар томонидан тақдирландилар. 23-27 сентябр кунлари 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 2013 йил пахта ҳосили теримига жалб қилинган Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчи-педагок жамоалари ва талаба-ўқитувчиларини ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа ва Кармана туманларининг пахта шитабларига 20 донадан жами 80 дона дори-дармон ва санитар-гигиеник воситаларидан иборат бўлган 80 дона дори-дармон қутичалари тарқатилди.

26 сентябр куни Навоий шаҳар 8-сонли мактабнинг фаоллар залида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Маърифат боғининг боғбони” мавзуида маданий кеча ўтказилди. 27 сентябр куни Навоий шаҳар Турон, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фахрий ўқитувчилар иштирокида Ахборот ресурс марказида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишлаб “Устозлар сизга таъзим” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбир сўнгида фахрий ўқитувчиларга ҳомийлар томонидан байрам совғалари берилди. 30 сентябр куни Навоий шаҳри 8-сонли мактабнинг фаоллар залида “Узтоз ва шогирд” шиори остида “Сизлар бизга ҳамиша ўрнаксиз” мавзуида маданий кеча ўтказилди. Шунингдек, “Сизлар бизга ҳамиша ўрнаксиз” мавзуида иншолар ҳамда “Сизга азиз устозлар” мазуида расм чизиш танлови ўтказилди. Танлов ғолиблари жамғарма томонидан тақдирландилар.

30 сентябр куни Навоий шаҳар 23-сонли “Барчиной” номли мактабгача таълим муассасасида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Соғлом авлод — соғлом келажак” мавзуида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада “Восточка” гуруҳи иштирок этди. Мусобақада фаол иштирок этган болаларга жамғарма томонидан қимматбаҳо совғалар берилиди.

28 сентябр куни Навоий шаҳридаги истироҳат боғида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича “Миллий қадрятларимиз — беқиёс бойлигимиз” шиори остида Республика фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. Фестивал давомида барча шаҳар ва туманлардан келган спортчилар Миллий спорт турлари бўйича беллашишди, бунда асосан болалар ва ўсмирлар мактаб жамоалари фаол иштирок этдилар. Фестивалнинг энг юқори даражадаги соврини — “гран-при”га Кармана тумани Ўринов Баҳодир раҳбарлигидаги “Дарвоза” жамоаси эгаллади. “Алпомиш” номинациясига Зарафшон шаҳридан, “Тўмарис” номинациясига Конимех туманидан келган жамоалар эгаллади. “Энг яхши ўғил болалар жамоаси” номинациясига Томди тумани, “Энг яхши қиз болалар жамоаси” номинациясига Навоий шаҳри ва Учқудуқ тумани жамоалари эгаллаган бўлса, “Энг яхши аёллар жамоаси” ҳамда “Энг яхши ўйин кўрсатган жамоа” номинацияларига Хатирчи ва Қизилтепа туманлари лойиқ деб топилди. Шунингдек, “Халқ ўйинларини тиклашдаги хизматлари учун” номинациясига Нурота туманидан Чўлиев Идибобо лойиқ деб топилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари