“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб тадбирлар ўтказилди

1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан 25-28 сентябр кунлари 31 нафар фахрий устоз ва мураббийлар ҳолидан манзилли хабар олинди. Жамғарма томонидан дори-дармон, санитар-гигиеник воситалар ва байрам совғалари тарқатилди.

30 сентябр куни Қарши шаҳридаги Тиббиёт билим юрти спорт залида “Соғлом оила — соғлом келажак” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 5 та оила аъзолари 6 шарт бўйича иштирок этдилар. Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи С. Оромовлар оиласи энг яхши натижага эришиб мусобақа ғолиби деб топилди. С. Оромовлар оиласига Республика босқичига йўлланма берилди. Жамғарам ва ҳомийлар томонидан 120,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

26 сентябр куни Косон туманидаги пахта далаларида пахта тераётган Қарши мухандислик ва иқтисодиёт институти талаба теримчилари билан 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўзтказилди. Тадбирда талабалар ўзлари тайёрлаган концерт дастурлари ва саҳна кўринишларини устозларга тақдим этдилар. 27 сентябр куни Қариши шаҳри 39-сонли ва 25-сонли ўрта умум таълим мактабларида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан нафақадаги устозлар, меҳнат қилаётган фаол ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда байрам дастурхони атрофида ёши улуғ устозлар ва ўқувчилар жам бўлдидар. Тадбирда 5 нафар ёши улуғ устозларга жамғарма ва ҳомийлар томонидан 80,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

26 сентябр куни Қарши шаҳридаги 12-сонли мактабгача таълим муассасасида “Соғлом авлод — соғлом келажак” мавзуида давра суҳбати ва тиббий кўрик уюштирилди. Тадбир сўнгида санитар-гигиеник воситалар ва дори-дармонлар тарқатилди.

28 сентябр куни Қарши шаҳрдаги Болалар ва истироҳат боғида йўқолиб бораётган миллий ўйинларни тиклаш ва ривожлантириш, халқ ўйинларини кенг оммага тарғиб этиш мақсадида “Миллий қадрятларимиз — беқиёс бойлигимиз” шиори остида миллий халқ ўйинлари фестивали ўтказилди. Унди 10 дан ортиқ миллий ўйинлар намойиш этилди. Мусобақа иштирокчиларига жамғарма ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари