Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Навоий вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 23 сентябр куни Навоий шаҳар 15-сонли мактабда Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди ва “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” номли буклетлар тарқатилди.

24 сентябр куни Навоий шаҳар 15-сонли мактабда Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек ўсмир қизлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари