Ўзбекистон Президенти Белоруссияга келди

ЎзА, 24.10.2013 23:14

Минск, 24 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Бобоев хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 октябрь куни Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига келди. Бу ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлади.

Мамлакатимиз Президенти давлат раҳбарларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларида иштирок этади. Музокараларда МДҲ доирасида кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболда уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон Ҳамдўстлик ташкил этилганидан буён унинг асосий органлари фаолиятида иштирок этиб, иқтисодий интеграцияни ҳамда икки ва кўп томонлама муносабатларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг имкониятларини ривожлантиришни ёқлаб келади.

МДҲ саммити 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари