Ярмарка йўлланмаси билан

ЎзА, А.Сатторов, 31.10.2013 16:08

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда тумандаги саксонга яқин корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари икки юздан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида доимий иш билан таъминланган 132 фуқаронинг 68 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.

– Мен коллежни шу йил битириб, ахборот-коммуникация технологияларига хизмат кўрсатиш мутахассислигини эгалладим, – дейди ярмарка иштирокчиси Зуҳриддин Исмоилов. – Бугун туман ахборот-ресурс марказига ишга йўлланма олдим. Коллежда олган билимларимни амалий ишда мустаҳкамлаб бориш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

Шунингдек, иштирокчиларга тегишли мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофаза, турли имтиёз ва кафолатлар юзасидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари