Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 28-31 октябр кунлари Миришкор тумани Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Махтумқули”, “Гулистон” ва “Эски Фазли” қишлоқ фуқаролар йиғинларининг ўсмир қизлари ва аёллари ўртасида тиббий кўрик ўтказилди. Уларга “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Жамғарма томонидан дори-дармон ва буклетлар тарқтилди.
31 октябр кунлари Китоб туманидаги “Паландара”, “Варганза” маҳалла фуқаролар йиғинларида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида вояга етмаганлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказиди. Давра суҳбати давомида кўргазма восталари, саҳна кўринишлари орқали мавзу кенг ёритиб берилди. Жамғарма томонидан мавзуга доир буклетлар тарқатилди.