“Peugeot” русумидаги автоамбуланс” нинг тақдимот маросими

Жорий йилнинг 24 декабр куни жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиалига ҳам Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА) томонидан замонавий тиббиёт жиҳозларига эга бўлган “Peugeot” русумидаги автоамбуланснинг тошришиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўтган ҳар бир йил ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб бормоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Обод турмуш йили”да кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 1993 йил 23 апрелдаги Фармонига биноан ташкил этилган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланишига эришиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини оширишдан иборатдир.

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сонли қарори билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Тиббий ижтимоий патронаж” тизими ташкил этилган.

“Тиббий ижтимоий патронаж” тизими доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тиббий диагностика техникаси билан жихозланган “Автоамбуланс”ларда шифокорлар бригадалари маҳаллаларда, чекка қишлоқ ва овулларда фаолият олиб бормоқдалар.

Айниқса, ушбу тизим моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг кенгроқ қатламларини қамраб олиш мақсадида 2010 йилда Корея халқаро соғлиқни сақлаш – Доктор Ли Жунг Вук жамғармаси томонидан 215 минг АҚШ доллари қийматидаги “Hyundai – Мобил клиника” сини тақдим этилиши тиббий ижтимоий патронаж тизимида замон талабларига мос самарали хизмат йўлга қўйилди.

2012 йил феврал ойида Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА) томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасига 87 875 АҚШ доллари қийматидаги “Peugeot” русумидаги автоамбуланс тақдим этилди. Ушбу автоамбуланс жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиалига топширилиб, ҳозирги кунда вилоят аҳолисини тиббий-ижтимоий патронаж хизмати билан қамраб олди.

2014 йил “Соғлом бола йили” ушбу автоамбуланс Самарқанд вилоятида аҳолини тиббий-ижтимоий патронаж хизмати билан қамраб олиши ва соғлом авлод туғилишини таъминлашга хизмат қилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган давлат ва жамоат ташкилотларига ҳамда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари