Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 13-14 феврал кунлари Қарши туманидаги Мевазор, Ертепа, Чарогол, Нуқрабод маҳалла фуқаролар йиғинларида вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни турли зарарли иллатлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этилди. Улар дарсга ўз вақтида қатнишишларини назорат қилиш дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, фойдали машғулотлар билан банд бўлишлари таъкидлаб ўтилди.
17-19 феврал кунлари Косон туманининг чекка ҳудудлари Аянч, Ёдгор, Гувалак қишлоқ фуқаролар йиғинларида ёшлар онгида дўстлик, инсонпарварлик ғояларини шакллантириш, уларни ота-онага, оилага, ватанга бўлган садоқатини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ёшлар билан учрашувлар давра суҳбатлари ташкил этилди.