Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Андижон вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10-20 апрел кунлари оралиғида Андижон тумани 43-сонли умумтаълим мактабида, Жалолқудуқ тумани 25-сонли умумтаълим мактабида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди. Бўз тумани 4 ва 12-сонли умумтаълим мактабларида, Андижон тумани “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида спорт мусобақалари ўтказилди. 12 апрел куни Индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида 200 нафарга яқин ўсимир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар ўртасида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди.
10-20 апрел кунлари оралиғида Жалолқудуқ тумани “А.Темур” қишлоқ фуқаролар йиғида, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида, Бешкарам маҳалла фуқаро йиғинида қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш борасида ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.