112 нафар вояга етмаган қизлар ўртасида “Соғлом онадан – соғлом бола”, “Камқонлик-қандай касаллик?” мавзуларида маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Бухоро вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10-20 апрел кунлари оралиғида Ромитан тумани “Тарнаут”, “Мусича”, “Ғазбирон”, “Хоса”, “Атторон”, “Қўрғон” ва “Миёнсарой” қишлоқ врачлик пунктларида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, тиббий кўрик билан биргаликда “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” мавзуларида 7 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 407 нафарни ташкил этди.

10-20 апрел кунлари оралиғида Ромитан тумани “Тарнаут”, “Мусича”, “Ғазбирон”, “Хоса”, “Атторон”, “Қўрғон” ва “Миёнсарой” қишлоқ врачлик пунктларида “Соғлом онадан – соғлом бола”, “Камқонлик-қандай касаллик?” мавзуларида 3 маротаба маърузалар ўқилди. Иштирокчилар сони 112 нафарни (вояга етмаган қизлар) ташкил этди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари