Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Наманган вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10-20 апрел кунлари вилоят скрининг маркази мутахасисслари билан ҳамкорликда Чуст туманининг “Олмос” шаҳарча фуқаролар йиғинига қарашли “Тоймас-1”, “Тоймас-2”, “Булоқбоши”, “Бозорбоши” ва “Бирлик” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қишлоқ аҳолиси орасида мавзуга оид 5 та давра суҳбатлари ўтказилди. Тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Жами 579 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 214 нафарни ўсмирлар ташкил этди. Шунингдек, аҳоли орасида “ОИТС аср вабоси”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!”, “Диабетга қарши курашайлик!”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 526 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 174 нафарни ўсмирлар ташкил қилди.
10-20 апрел кунлари оралиғида Она ва бола скрининг маркази мутахасисслари билан ҳамкорликда Чуст туманининг Олмос шаҳар фуқаролар йиғинига қарашли “Тоймас-1”, “Тоймас-2”, “Булоқбоши”, “Бозорбоши”, “Бирлик” маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги коллеж ва мактаб ўқувчилари орасида ҳуқуқбузарликга қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда жами 748 нафар талаба ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, қишлоқ фуқаролар йиғини ва қишлоқ врачлик пунктларида кенг жамоатчилик орасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 635 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 186 нафари ўсмирларни ташкил этди.