Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Тошкент вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10 апрел куни Пискент туманидаги Агросаноат иқтисодиёт коллежида, 11 апрел куни Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Мингўрик”, “Дўстлик”, “Янгиобод” ва “Усмат” маҳаллаларида, 15 апрел куни “У.Қодиров” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли 27-сонли умумтаълим мактабида вояга етмаган жами 56 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳ оқибатлари”, “Камқонлик касаллигини олдини олиш”, “Гижжа касаллигининг белгилари”, “Гижжа касаллигини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
16 апрел куни Пскент туманидаги Хизмат кўрсатиш ва технология касб-ҳунар коллежида, 17 апрел куни “Келувчи” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Келовчи”, “Моғол”, “ОБЗ”, “Қизилбирлик” ва “Ғортепа” маҳаллаларида вояга етмаган жами 88 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Соғлом онадан – соғлом бола”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Соғлом она – соғлом бола”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳ оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.