1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 30 май куни вилоят болалар касалхонасида даволанаётган бемор болаларнинг 50 нафарига оёқ кийимлар, дори-дармон ва ўқув қуроллари совға тарзида берилди.

2014 йил 29 май куни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда 1997-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг хаволи милтиқдан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 75 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалар топширилди.

2014 йил 1 июн куни Қарши шаҳридаги болалар маданият ва истироҳат боғида кам таъминланган оила фарзандлари ва “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун “Болалар-юртимиз бойлиги” шиори остида хайрия концерт дастури ташкил этилди. Тадбир давомида 200 нафар болалар учун атракцион бепул ишлади.

2014 йил 30-31 май кунлари Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ва ҳомийлар кўмагида Қарши шаҳридаги Мустақиллик ва Араловул маҳаллалари, Яккабоғ, Миришкор, Муборак ва Китоб туманларидаги уйда ётиб қолган жами 60 нафар ногирон ва бемор болалар ҳолидан ҳабар олинди. Уларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан озиқ-овқат ва оёқ кийимлари тарқатилди.

2014 йил 30 май куни Ҳарбийлар шаҳарчасида “Ҳаёт соғлом болалар билан гулгин” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари