Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 1-13 июн кунлари давомида Пешкў тумани “Жонгелди” чўл ҳудуди, Бухоро шаҳар “Сомонийлар”истироҳат боғида, 11-сонли поликлиникада, Ромитан тумани “Қизил Равот” чўл ҳудудида, Қоровулбозор тумани Саноат ва нефть касб-ҳунар коллежида, Рометан тумани 24-посёлкада, Чуқур посёлкаларида истиқомат қилувчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда 8 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 107 нафарни ташкил этди. 170 дона буклетлар тарқатилди.
1-13 июн кунлари оралиғида Пешкў тумани “Жонгелди” чўл ҳудуди, Бухоро шаҳар “Сомонийлар” истироҳат боғида, 11-сонли поликлиникада, Рометан тумани “Қизил Равот” чўл ҳудудида, Қоровулбозор тумани Саноат ва нефть касб-ҳунар коллежида, Рометан тумани 24-посёлкада, Чуқур посёлкаларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Қариндошлар ўртасида никоҳ ҳавфли” каби мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 469 нафарни ташкил этди.