Косонсой туманида вояга етмаганлар ўртасида турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 1-15 июн кунлари оралиғида вилоят Скрининг маркази мутахасисслари билан ҳамкорликда Косонсой туманининг “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Ўзбекистон” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қишлоқ аҳолиси орасида мавзуга оид 5 та давра суҳбатлари ва 5 та тадбирлар ўтказилди. Тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Жами 675 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 242 нафарни ўсмирлар ташкил этди. Шунингдек, аҳоли орасида “ОИТС аср вабоси”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!”, “Диабетга қарши курашайлик!”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 696 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 265 нафарни ўсмирлар ташкил қилди.

1-15 июн кунлари оралиғида вилоят Скрининг маркази мутахасисслари билан ҳамкорликда Косонсой туманининг “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Ўзбекистон” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида ҳуқуқбузарликга қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда жами 684 нафар талаба ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, қишлоқ фуқаролар йиғини ва қишлоқ врачлик пунктларида кенг жамоатчилик орасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 687 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 248 нафари ўсмирларни ташкил этди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари