Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 1-15 июл кунлари оралиғида Навбаҳор туманидаги “Оқ олтин”, “Истиқлол”, “Навоий”, “Ғужбоғ”, “Учтут”, “Қалқонота”, “Туркистон” ва “Наврўз” қишлоқ врачлик пунктларига қарашли “Оқ олтин”, “Арабхона”, “Кўхрон”, “Созунгар”, “Сарой”, “Арабсарой”, “Карвон”, “Бурқут”, “Ўзбекистон”, “Навбаҳор”, “Учтут”, “Меҳнат”, “Қалқонота”, “Улуғбек”, “Тошработ”, “Қизилтепа”, “Янги сув” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
1-15 июл кунлари оралиғида Навбаҳор туманидаги “Оқ олтин”, “Истиқлол”, “Навоий”, “Ғужбоғ”, “Учтут”, “Қалқонота”, “Туркистон” ва “Наврўз” қишлоқ врачлик пунктларига қарашли “Оқ олтин”, “Арабхона”, “Кўхрон”, “Созунгар”, “Сарой”, “Арабсарой”, “Карвон”, “Бурқут”, “Ўзбекистон”, “Навбаҳор”, “Учтут”, “Меҳнат”, “Қалқонота”, “Улуғбек”, “Тошработ”, “Қизилтепа”, “Янги куч” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинларида қарашли аҳоли ўртасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.