Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 1-13 июл кунилари оралиғида Янгибўлғон туманининг “Заркент” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Заркент” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қишлоқ аҳолиси орасида мавзуга оид 5 та давра суҳбатлари ва 5 та тадбирлар ўтказилди. Тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Жами 674 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 256 нафарини ўсмирлар ташкил этди. Шунингдек, аҳоли орасида “ОИТС аср вабоси”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!”, “Диабетга қарши курашайлик!”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 784 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 296 нафарини ўсмирлар ташкил қилди.
1-15 июл кунлари оралиғида Янгибўлғон туманининг “Заркент” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Заркент” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида ҳуқуқбузарликга қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда жами 684 нафар талаба ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, қишлоқ фуқаролар йиғини ва қишлоқ врачлик пунктларида кенг жамоатчилик орасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш”, “Диабетга қарши курашайлик” мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда 816 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 324 нафари ўсмирларни ташкил этди.