Фарғона вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14 июл куни фонднинг Қува туман таянч маскани билан ҳамкорликда Дехқонобод қишлоқ фуқаролар йиғинида 16 нафар ёшлар ва 15 нафар ота-оналар ўртасида “Ота-онанинг фарзанд олдида бурчи”, “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
7 июл куни Ўзбекистон туман таянч маскани билан ҳамкорликда Конизар қишлоқ фуқаролар йиғинида 142 нафар туғиш ёшидаги аёллар ва қизлар ўртасида “Соғлом она-соғлом бола” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.