Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 16-29 август кунлари Норин туманининг “Норинқалъа”, “Пахта” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бодомзор”, “Хўжақўрғонча”, “Боғ маҳалла”, “Бодомзор” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қишлоқ аҳолиси орасида мавзуга оид 5 та давра суҳбатлари ва 5 та тадбирлар ўтказилди. Тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Жами 716 нафар аҳоли қамраб олинди. Шундан 265 нафарини ўсмирлар ташкил этди. Шунингдек, аҳоли орасида “ОИТС аср вабоси”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!”, “Диабетга қарши курашайлик!”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 742 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 216 нафарини ўсмирлар ташкил қилди.
16-29 август кунлари Норин туманининг “Норинқалъа”, “Пахта” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бодомзор”, “Хўжақўрғонча”, “Боғ маҳалла”, “Бодомзор” маҳалла ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи қишлоқ аҳолиси орасида ҳуқуқбузарликга қарши курашиш, диний ақидапарастликни олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда жами 716 нафар ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, қишлоқ фуқаролар йиғини ва қишлоқ врачлик пунктларида кенг жамоатчилик орасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Диабетга ўрин йўқ!”, “Ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш” мавзуларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбирда 716 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 265 нафари ўсмирларни ташкил этди.