ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди

Med harb“Соғлом она-соғлом бола” мақсадли дастур доирасида “Соғлом авлод учун” фонди тиббй-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари томонидан замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, 2014 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-4390-сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекситон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан қўшма режа ишлаб чиқилди. Унга кўра 2015 йилнинг 1-14 январ кунлари фонднинг Тиббий-ижтимой макраз ва ҳудудлардаги 14 та тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан республика бўйича жами 53 та ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассалардаги 6 261 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шундан, 2 984 нафари аёллар, 3 039 нафари болалар, 101 нафари ўсмирлар, 137 нафари эркакларни ташкил этди.

ҚҚР, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тиббий-ижтиомий ёрдам биригадалари шифокорлари томонидан ҳарбий округ, ҳарбий қисм, ўқув муассасалалри ва ҳарбийларнинг турар жойларда жами 4 207 нафар иштирокчиларни қамраб олган ҳолда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш бўйича 80 та маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда чоп этилган соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга доир буклет ва қўлланмалар тарқатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари