Соғломлаштириш дастури амалда

фриеден

2015 йил 18 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропортида 14 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” – Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя фонд учун дастурул амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2015 йиллар давомида 250 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2014 йил давомида республика бўйича жами 255 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 29 635,0 сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2014 йил давомида 255 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат     25 400,0 сўмни ташкил этди.

2015 йил 18 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:30 дан 12:30 гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 14 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.

Т/р

Ф.И.Ш.

Туғ.йили

Манзил

1.

Санақулов Аббос

01.03.04

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Янгиариқ қишлоғи

2.

Қўчқоров Асилбек

22.11.08

Самарқанд вилояти Жомбой тумани Тўққизбой МФЙ

3.

Юнусов Жаҳонгир

11.12.03

Бухоро вилояти Гиждувон шаҳри Мухтор Ашрафий кўчаси 87-уй

4.

Ибрагимова Заҳро

02.05.10

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Ипак йўли кўчаси 142-уй

5.

Абдунабиева Озода

15.12.04

Жиззах вилояти Зомин тумани Боғишамол маҳалласи

6.

Пулатов Мусурмон

23.11.04

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Чуқул қишлоғи

7.

Махсудов Мухаммадисмоил

01.09.03

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Пахтабод МФЙ Ортиш кўчаси 6-уй

8.

Хасанбоев Шокиржон

29.12.04

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Янги турмуш ширкат ҳўжалиги

9.

Хайруллаев Қудратилло

25.08.07

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янгиобод МФЙ

10.

Зайниддинов Икромжон

11.07.03

Наманган вилояти Наманган шаҳри Зарафшон кўчаси 5-проспект 3-боши берк кўча 3-уй

11.

Носиржонова Одина

04.03.11

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғи

12.

Махмудов Алижон

2010 йил

Фарғона вилояти Фарғона тумани Аввал ҚФЙ Ё.Абдуллаев кўчаси 22-уй

13.

Игамбердиев Бобур

2008 йил

Наманган вилояти Наманган шаҳри Алпомиш маҳалласи Бурама кўчаси 4-уй 7-хонадон

14.

Тўраев Умиджон

02.08.04

Бухоро вилояти Вобкент тумани Зиё маҳалласи 26 уй 10-хонадон

Ундан ташқари 22 феврал куни соат 06:00 да Германия Республикасидан 12 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишади.

Ф.И.Ш.

Туғ. йили

Манзил

1.

Байзахов Медет

01.06.04

Навоий вилояти Учқудуқ тумани Кўкпатас МФЙ

2.

Панжиева Арофат

24.06.01

Сурхондарё вилояти Музработ тумани Наврўз маҳалласи 49-уй

3.

Жамилов Баходир

17.05.09

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 12-микрарайон 21-уй 62-хонадон

4.

Жамилова Дурдона

24.03.08

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 12-микрарайон 21-уй 62-хонадон

5.

Сардорбеков Элдорбек

16.06.06

Хоразм вилояти Янгибозор тумани Боғолан қишлоғи

6.

Маматов Суннатбек

24.01.07

Самарқанд вилояти Пастдаргом тумани Темирхўжа маҳалласи

7.

Аликулова Гулноза

16.11.00

Сирдарё вилояти Ховос тумани Зафаробод қишлоғи

8.

Тоғайназарова Рухшона

17.05.04

Сурхондарё вилояти Узун тумани К.Алиев ҚФЙ

9.

Садуллоев Мухаммадали

27.01.06

Самарқанд вилояти Ургут тумани Бахрин ҚФЙ

10.

Абдувалиева Муниса

03.08.05

Наманган вилояти Наманган шаҳри Ипак йўли-4 кўчаси 2-боши берк кўча 5-хонадон

11.

Худойбердиева Шахзода

27.05.05

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Шеробод ҚФЙ

12.

 Жумаева Раъно

14.11.01

Навоий вилояти Хатирчи тумани Учкара маҳалласи

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишда яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари