Аҳоли саломатлиги йўлида

“Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

2015 йилнинг 6 ойи давомида “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий–ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оилаларининг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 111 940 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 55 216; болалар 29 657 нафар; ўсмирлар 15 363 (12 657 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 11 674 нафарни, 1 285 нафар ногиронлар ташкил қилди.

Жорий йилнинг 6-18 июн кунлари оралиғида Сирдарё вилояти Хавос тумани “Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги” қишлоқ фуқаролар йиғинида фонд тиббий-ижтимоий Маркази шифокорлари томонидан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Тиббий кўриклар жараёнида асосан ёши улуғ кексалар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари, аёллар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга ушбу ҳудуддаги мактаб, академик лицей ва коллеж ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш, “Замонавий контрацепция усулларидан тўғри фойдаланиш”, “Туғруқлар оралиғини сақлашнинг аҳамияти”, “Климактирик даври” мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилади.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари