Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 июлдаги 10-10-22-5-сонли “Республика Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган “Аёллар спорт фестивали”ни ўтказиш бўйича 5-сонли йиғилиш баённомаси” ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида 24 июл куни Чирчиқ шаҳридаги олимпия захираларига ихтисослаштирилган спорт мактабида спортнинг 7 та тури бўйича жами 380 нафар ёши 25 ёшдан кичик бўлмаган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақанинг барча 380 нафар иштирокчи аёлларига жами 380 дона пакетда дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситалари эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” фонди Тошкент вилояти филиали томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Тошкент вилояти филиали директори М.Юлдашева иштирок этди.