Kореялик шифокорлар томонидан тиббий кўрик ўтказилди

2-9 август кунлари Ўзбекистон Республикасига “Ewha Womans University” (Корея Республикаси)нинг 26 нафар шифокор (кардиолог, аллерголог, терапевт)лар ва кўнгиллилардан иборат делегация ташриф буюради.

Мазкур делегация ўзлари билан бирга аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун дори-дармон ва тиббий анжомларни олиб келишади. Ушбу дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар кўрикдан сўнг аҳолига бепул тарқатилади.

3 август (Душанба) куни делегация аъзолари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиладиган марказни кўрикларга тайёрлаш мақсадида, Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрадилар. Шунингдек, шифоколар ва талабалар ўртасида тажриба алмашишда ҳамкорлик қилиш учун Андижон тиббиёт институти раҳбарияти билан учрашув ташкил этилади.

4 август (сешанба) куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Андижон тиббиёт институти талабалари билан кореялик талабалар ўртасида тиббиёт соҳасидаги билимларни алмашиш мақсадида учрашув ташкиллаштирилади.

5 август (чоршанба) куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилади ва кореялик мутахассислар томонидан ортопедия, кардиология йўналишларида талабалар учун маърузалар ўтказилади.

6 август (пайшанба) куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, Андижон тиббиёт институти талабалари билан кореялик талабалар ўртасида тиббий билимларни алмашиш мақсадида учрашув ташкиллаштирилади.

7 август (жума) куни Андижон вилояти болалар кўптармоқли марказида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Андижон ва Фарғона шаҳарлариннинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирадилар.

8 август (шанба) куни Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор ерларига ташрифлари амалга оширилади.

9 август (якшанба) куни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари кўздан кечирилиб, делегация аъзолари Ўзбекистон халқаро аэропортидан соат 22:00да OZ-574 – рейси билан Инчеон шаҳрига учиб кетадилар.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари