Самарали ҳамкорлик

         Фонд ҳозирги кунда Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, интеллектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ва 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида жадал суратда ишлар олиб бормоқда.

        Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикаси халқаро соғлиқни сақлаш фонди KOFIHнинг грант лойиҳасини амалга тадбиқ этиш мақсадида, “Hyundai-мобил клиника” эга бўлган фонднинг ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси 2015 йилнинг октябр-ноябр ойларида Тошкент вилоятининг (иловада) Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, улар орасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боради.

Тиббий кўрик ўтказиладиган худудлар жадвали

 

  1.  

Юқори Чирчиқ тумани “Суранкент” қишлоғи “Ариран” қариялар уйи

23-24 октябр кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача

  1.  

Ўрта Чирчиқ тумани “Йик ота” қишлоғи

25 октябр куни соат 09:00 дан 18:00 гача

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари