“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 6 апрелдаги 10-23-2-сонли тасдиқланган “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Васийлик Кенгаши мажлисининг 3-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини (кўп болали ва кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва ҳ.к.ларни) “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, васийликка ва ҳомийликка болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича хайрия ва маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Бу борада ёш авлодни маданий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш, тарихий қадамжоларга саёҳатни ташкил этиш, диққатга сазовор жойлар билан таништириш мақсадида, фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилиб унда болалар ва қизлар жалб этилди.
Ушбу хайрли ишларни давом эттириш ҳамда 2015-2016 ўқув йиллари болаларнинг кузги таътил кунлари мароқли ва мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, режаги кўра 2015 йилнинг 6 ноябр куни жами 50 нафар Тошкент шаҳридаги 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 102-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати ва Тошкент вилоятидаги 15-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси ва бошқа тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
Саёхат давомида ёшларни маънавий онгини шакллантириш мақсадида мамлакатимизда соғлом, баркамол авлодни миллий қадриятларимиз, тарихий, маданий меросларимиз ва урф одатларга содиқлик руҳида тарбиялашга беқиёс ҳисса қўшаётган кекса авлод вакиллари билан юртимизнинг тарихий қадамжоларида “Кексалар – ёш авлод эъзозида” мавзусида саёҳат уюштириш белгиланган.
Президентимизнинг “Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” деган сўзларида олам-олам маъно мужассам. Дарҳақиқат, бирор бир инсоннинг кўнглини кўтариш, қўлдан келганча ёрдам бериш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Агар бу кўнгил эндигина дунёни англаётган, мурғак қалб бўлса-чи? Унда болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб бу дунёда яшамоқнинг маъносини англагандек бўлади киши.
“Соғлом алвод учун” халқаро хайрия фонди ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда фаолият олиб боради, ҳамда ана шу эзгу мақсад йўлида ҳамкорлик қилаётган барча ташкилотларга, хусусан тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.