Андижон вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Андижон туманидаги “Найман” қишлоқ врачлик пунктида, “Найман” қишлоқ фуқаролар йиғинида ва “Соҳибкор”, “Нурзамин”, “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинларида, Қўрғонтепа тумани “Чимён” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғинида, “Аюбхон омадли” фермер ҳўжалигида, Асака тумани “Илғор”, “Ахтачи”, “Файзообод” қишлоқ врачлик пунктларида, “Деватаги”, “Янгиер”, “Бешчинор” ва “Ахтачи” маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўриклар ўтказилди. Жами 379 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Қизларни эрта турмушга беришни олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳниниг салбий оқибатлари”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” каби масалаларда давра суҳбати ташкил этилди, жами иштирокчилар сони 165 нафарни ташкил этди. Маърузалар сони 8 тани ташкил этди.