Корея Республикасининг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари

“Sog`lom avlod uchun” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Ҳиндистон Республикасининг “Artemis Medicare Services Limited” госпитали, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, “Vision Care” халқаро ташкилоти, “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти, Ewha Womans University, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2015 йилдан бошлаб Корея Республикасининг “Vision Care” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Корея Республикасининг ушбу ташкилоти билан офталмология соҳасидаги хайрия акцияси 2016 йил 25-28 апрел кунлари Бухоро шаҳридаги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Daewoo International” корпорацияси ҳомийлик кўмагида ташкил этилган. Хайрия акцияси давомида жами 668 нафардан ортиқ аҳоли (катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморларга дори-дармонлар, кўзойнаклар тарқатилган) офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказилган 117 нафар оғир деб топилган катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган. Шунингдек 7-10 ноябр кунлари Фарғона вилояти офтальмология клиникасида жами 1056 нафар аҳолини тиббий кўриклардан ўтказилиб, 141 нафар оғир деб топилган кўз соҳасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган.

Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартда тасдиқланган 10/1-804-сонли ташриф Дастури доирасида жорий йилнинг 16-21 апрел кунлари Корея Республикасининг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 17-20 апрел кунлари  Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Жорий йилдаги хайрия акцияси давомида “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 500 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 100 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари